Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:14

Тошкентда “Замонавий маҳалла” лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. 1 апрель куни ўтган брифингда маълум қилинишича, бу борадаги қарорни 31 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов имзолаган.

Қарорда айтилишича, пойтахтдаги 505та маҳалла марказлари Юнусобод туманидаги Увайсий маҳалласи қолипида замонавийлаштирилади. Мазкур маҳаллани 25 март куни президент Шавкат Мирзиёев бориб кўрган эди.

13та кўп қаватли уй жойлашган ва 5400 одам яшовчи Увайсий маҳалласида фуқаролар йиғини учун махсус бино, чойхона, новойхона, сарторошхоналар, дўконлар, спорт ва болалар майдончалари, фонтан, 2000та китобга ҳамда интернет тармоғига уланиш имкониятига эга бўлган кутубхона жойлашган.

Маҳаллада видеокузатув тизими мавжуд, кўчалар тунда яхши ёритилади, маҳалла бўйлаб дам олиш учун скамейкалар ва сўрилар ўрнатилган.

Мирзиёев Увайсий маҳалласи аҳолиси билан учрашув пайтида бу каби маҳалла марказларини мамлакатнинг барча ҳудудларида барпо этиш лозимлигини айтган эди.

Маҳалла марказларини замонавийлаштириш ишларини 1 ноябргача якунлаш назарда тутилмоқда. Лойиҳада айтилишича, бунинг ортидан камида 25 минг одам иш ўринлари билан таъминланади.

XS
SM
MD
LG