Линклар

Арманистондаги парламент сайловида президент Саркисян партияси олдинда бормоқда


Арманистон президенти Серж Саркисян.

Арманистонда 2 апрель куни ўтган парламент сайловида, дастлабки расмий маълумотларга қараганда, президент Серж Саркисян мансуб бўлган Республика партияси олдинда бормоқда.

Арманистон Марказий сайлов комиссиясининг 3 апрель куни билдиришича, Республика партияси 53 фоиздан кўпроқ овоз олган, иккинчи ўринда эса 26,5 фоиз овоз олган Гагик Царукян бошчилигидаги ўнг-марказ партия бормоқда.

Арманистонда мазкур парламент сайлови ортидан парламент бошқарувидаги республика тизими тузилади.

Президент Саркисян ўз партияси ғалаба қилса, биринчи навбатда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш йўлида ҳаракат қилишини билдирди:

-Тинчликдан бебаҳо бирон нарса йўқ. Шунинг учун биз ўз чегараларимизда тинчлик ўрнатиш ва зиддиятларни бартараф этиш учун барча чораларни қўллаймиз,-деди Саркисян.

Арманистон ўтган асрнинг 90-йилларидан бери Тоғли Қорабоғ масаласида Озарбайжон билан уруш ҳолатида бўлиб келмоқда.

3 миллион аҳолиси бўлган Арманистон парламентидаги ўринлар учун якшанба куни ўтган сайловда 9 та партия курашди.

XS
SM
MD
LG