Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:05

Александр Вучич Сербия президентлиги сайловида ғалабага эришганини эълон қилди


Сербия бош вазири Александр Вучич.

Сербия бош вазири Александр Вучич президентлик сайловида “аниқ ғалабага эришгани”ни эълон қилди. Вучич ғалабаси Сербияда Россия таъсирининг кучайиши мумкинлигини англатади.

Вучич 2 апрель куни ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида: “Менинг ғалабам аниқ. Бу бизга Сербиянинг қандай йўлдан ривожланишини кўрсатадиган муҳим кундир”, деб билдирди.

Вучич ўз дастурида Сербияни Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун ҳаракат қилишини билдирган. Айни пайтда Сербия эски иттифоқдоши бўлган Россия билан ҳам муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб келади.

Сербияда 2 апрель куни ўтган президентлик сайловининг дастлабки расмий натижалари 3 апрель куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Вучич сайлов куни ўтказилган турли сўровлар натижаларига таянган ҳолда ўз ғалабасини эълон қилди. Сўровлар натижаларига кўра, Вучич учун сайловчиларнинг 55 фоизи овоз берган.

XS
SM
MD
LG