Линклар

Эквадор президенти сайловида Ленин ғалаба қилди


Эквадор президенти лавозимига номзод Ленин Морено.

Етакчи сўл блок “Мамлакат альянси”дан номзод Ленин Морено ўз ғалабасини тарафдорлари олдида бир неча қўшиқ айтиш билан нишонлади.

Эквадорнинг қўшиқ айтаётган президентини якшанба куни "Телевисентро" канали кўрсатди.

Ленин Морено Эквадорнинг амалдаги президенти Рафаэл Корреа билан 1970- йилларда Чилининг собиқ президенти Сальвадора Альенде тарафдорлари орасида урф бўлган қўшиқларни куйлади.

Якшанба куни Эквадор президенти сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Берилган овозларнинг 94 фоизи саналиб бўлгандан сўнг эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, сўл блок “Мамлакат альянси”дан номзод Ленин Морено сайловчиларнинг 51 фоизи овозини олган.

Моренонинг рақиби ўнгмарказчи CREO Ҳаракати вакили экс-банкир Гильермо Лассо 48,93 фоиз овоз олгани, мухолифат сайлов натижаларини тан олмаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG