Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:43

Арманистонда бўлиб ўтган сайловда президент Саркисян партияси ғалабага эришди


Арманистон президенти Серж Саркисян овоз бериш участкасида. 2017, 2 апрел.

Арманистонда 2 апрель куни ўтган парламент сайловида, дастлабки расмий маълумотларга қараганда, президент Серж Саркисян мансуб бўлган Республика партияси ғалаба қозонди.

Арманистон Марказий сайлов комиссиясининг 3 апрель куни билдиришича, сайловда берилган овозларнинг 97 фоизи саналиб бўлгандан сўнг Республика партияси 49 фоиздан кўпроқ овоз олгани маълум бўлган, иккинчи ўринда эса 26,5 фоиз овоз олган Гагик Царукян бошчилигидаги ўнг-марказ партия бормоқда.

Арманистонда мазкур парламент сайлови ортидан парламент бошқарувидаги республика тизими тузилади.

Президент Саркисян ўз партияси ғалаба қилса, биринчи навбатда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш йўлида ҳаракат қилишини билдирди:

-Тинчликдан бебаҳо бирон нарса йўқ. Шунинг учун биз ўз чегараларимизда тинчлик ўрнатиш ва зиддиятларни бартараф этиш учун барча чораларни қўллаймиз,-деди Саркисян.

Арманистон ўтган асрнинг 90-йилларидан бери Тоғли Қорабоғ масаласида Озарбайжон билан уруш ҳолатида бўлиб келмоқда.

3 миллион аҳолиси бўлган Арманистон парламентидаги ўринлар учун якшанба куни ўтган сайловда 9 та партия курашди.

XS
SM
MD
LG