Линклар

Эртага Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифи бошланади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4- 5 апрел кунлари давлат ташрифи билан Россияга сафар қилади.

Бу ҳақда хабар қилган Россия президенти матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон раҳбари Владимир Путин билан 5 апрель куни учрашади.

«5 апрель кунги музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинади, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади», — дейилган расмий хабарда.

Шунингдек, икки давлат етакчилари халқаро ва минтақавий долзарб масалалар хусусида фикрлар алмашуви кутилмоқда.

Россияга давлат ташрифи Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимидаги учинчи ҳорижий сафаридир. Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбанқули Бердимуҳамедов ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ўз ҳамкасби Владимир Путин билан Самарқандда Ислом Каримов дафн этилиши ортидан учрашган эди.

XS
SM
MD
LG