Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:38

Қирғизистонда экс-депутатнинг томирлари кесилиши юзасидан мустақил комиссия тузиш талаб қилинди


Садир Жапаров

Мухолифатдаги “Бутун Қирғизистон” партияси лидери Адахан Мадумаров ҳибсдаги сиёсатчи Садир Жапаровнинг қамоқхонанинг тиббиёт бўлимига ётқизилиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун мамлакат парламентини навбатдан ташқари мажлис ўтказишга чақирди.

Мадумаровнинг фикрича, Жапаров билан бўлган воқеани ўрганиш учун мустақил комиссия тузилиши керак.

Бишкекдаги 1- тергов изоляторида ҳибсда сақланаётган Садир Жапаров 2 апрелга ўтар кечаси 47- қамоқхонанинг тиббиёт бўлимига олиб бориб ётқизилгани маълум бўлган.

Жазони ўташ давлат хизматига кўра, Садир Жапаров қон томирларини ўзи кесган ва тиббиёт бўлимида унинг жароҳатлари тикилган.

Садир Жапаров Жўғўрқу Кенешнинг экс-депутати. У бундан 3 йил муқаддам Қирғизистонни тарк этиб, ўтган ҳафтада мамлакатга қайтган чоғида ҳибсга олинган.

Садир Жапаров бундан 3 йил муқаддам давлат амалдорини гаровга олганликда гумон қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG