Линклар

Ўшда Сурияга бориб келганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди


Суриядаги уруш оқибатлари.

Қирғизистондан Сурияга бориб, тақиқланган гуруҳга қўшилиб, мамлакатга қайтиб келган 25 яшар фуқаро ушлангани тўғрисида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан 3 апрелда олинган маълумотга таяниб, Азаттиқ радиоси хабар қилди.

Айтилишича, қўлга олинган фуқаро Россиянинг Оренбург шаҳрида автомашина олиб-сотиш билан шуғулланиб юрган пайтда, 2015 йил февралида миллати чечен танишларининг тавсияси билан Сурияга кетган ва у ерда "Жабхат-ан-Нусра" гуруҳига қўшилгани, икки ой ўқув машғулотларида бўлгани, ўқ отишдан, қўл жангидан дарс олганини милицияга айтиб берган.

Кейин у жангариларнинг “Ғанибат” гуруҳига қўшилиб Туркияга келган ва бу мамлакат полицияси уни қўлга олиб, Қирғизистонга депортация қилган.

Қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат хизматига ўтказиб берилгани хабар қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқдаги диний жангарилар сафларида тақрибан 600 қирғизистонлик бор. Уларнинг 70 га яқини Сурия ва Ироқда ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG