Линклар

Трамп ва Гуттериш Петербургда ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди


Петербургдаги портлашда ҳалок бўлганлар хотирасига воқеа жойида шамлар ёқилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Петербург метросида камида 11 одам ҳалок бўлган портлаш ортидан Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, халок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бу борада матбуотга билдирган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков суҳбат чоғида “президентлар террорчилик ҳамкорликда ва келишилган ҳолда бартараф этиш мумкин бўлган ёвузлик” эканини таъкидлаганларини айтди.

БМТ бош котиби Антонио Гуттеришнинг матбуот котиби Стефан Дуяррич душанба куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида ўтган брифингда:

-БМТ бош котиби Санкт - Петербург метросида содир этилган портлашни қоралайди. Бош котиб ҳалок бўлганларнинг оилалари, Россия ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардлик билдиради. Бу ёвуз ҳаракат учун масъул бўлган шахслар жавобгарликка тортилиши шарт, - деб билдирди.

ТАСС метродаги портлашда марказий осиёлик шахс гумонланаётганини ёзмоқда. Расмийлар “террор ҳужуми учун масъул одамлар” қидирилаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG