Линклар

Тошкент-Душанбе йўналишидаги авиақатнов яна қолдирилди


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолëтлари

Бугун Тошкент –Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозини амалга ошириши кутилаётган рейс йўловчилар етишмовчилиги ортидан қолдирилди.

Бу ҳафда "Ўзбекистон хаво йуллари" ширкати маълум қилди.

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди.

2016 йил ноябрида Душанбеда икки давлат пойтахтлари ўртасидаги авиақатновни қайта тиклаш юзасидан шартнома имзоланган.

2017 йил февраль ойида Тожикистоннинг "Сомон Айр" ширкати Душанбедан Тошкентга парвозни амалга оширишини эълон қилган. Лекин парвоз амалга ошмаган. Буни ортидан ширкатнинг парвозга масъул мулозимлари ишдан ҳайдалган эди.

XS
SM
MD
LG