Линклар

Жанубий Кореянинг Daejin Chemical ширкати Навоий эркин иқтисодий ҳудудида косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди¸ деб хабар тарқатди маҳаллий матбуот.

Айтилишича¸ ширкат делегацияси ўтган ой Навоийга келиб¸ бу ердаги логистика ва тайëр маҳсулотларни тарқатиш имконларини ўрганиб чиққан.

Ўзи чиқараëтган маҳсулотлар бозорида етакчилардан экани айтилаëтган Жанубий Корея ширкати Навоийда сунъий киприк ва уларни улаш учун зарур маҳсулотлар¸ қолаверса¸ юз парваришига қаратилган крем ва маскалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Ширкат делегацияси сафари давомида ўзаро ҳамкорликка оид меморандум имзоланган¸ аммо ҳозирча бу лойиҳанинг қачон ижро этилишига оид маълумот йўқ.

2008 йилда таъсис этилган Навоий эркин иқтисодий ҳудудида рўйхатга олинган ширкатлар солиқ ва бож тўловларидан озод этилган.

XS
SM
MD
LG