Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:53

Москва ва Тошкент Россия нефтини Ўзбекистонга етказиш бўйича келишувга эришди


“Ўзбекнефтегаз” миллий ҳолдинги ва Россия Энергетика вазирлиги 225 миллион долларлик Россия нефтини Ўзбекистонга етказишга оид меморандум имзолади.

Нефть импортига оид бу келишувнинг президент Мирзиëевнинг Москва сафари давомида имзоланиши кутилмоқда.

Россия нефтини Ўзбекистонга етказиш учун¸ Тошкент расмийларининг маҳаллий матбуотга билдиришича¸ Қозоғистон нефть қувурларидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Айтилишича¸ “Ўзбекнефтегаз” ва Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” ширкатлари нефть маҳсулотлари маркетинги ва логистикаси соҳасидаги ҳамкорликка оид келишув имзолаган. Ўзбекистонга Россия нефтини Қозоғистон қувурлари орқали етказиш ҳам ана шу келишувдан ўрин олган.

XS
SM
MD
LG