Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:29

Қаршидаги мактабда хотинини бўғизлаган эркак қўлга олинди


Қашқадарёнинг Қарши шаҳридаги мактаблардан бирида мудҳиш қотиллик содир этилди – эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса Қаршидаги 4-сон мактабда 4 апрель куни содир бўлди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, 29 ёшли биология ўқитувчиси Муҳаббат Кўчимова мактабда навбатчилик қилаётган пайт унинг эри мактабга бостриб кириб, бўғизлаган.

Бир нечта пичоқ зарбидан Кўчимова шу ерни ўзида жон берган.

- Муҳаббат навбатчи эди, синф хонасида бир ўзи ўтирган маҳал эри келиб ўткир тиғли пичоқ билан бир нечата жойидан урган. Ҳозир бутун мактаб шокда, - дейди Озодлик билан суҳбатда бўлган марҳум ўқитувчининг ҳамкасбларидан бири.

Айрим бошқа манбаларга кўра, эр мактабга бостириб кириб, ёш болаларни кўз ўнгида рафиқасини бўғизлаган.

- Бўйнида қўлида ва кўкрагида пичоқ зарбаси излари бор эди. Бу мактаб ўқувчиларини кўз олдида бўлди, - деди 4-сонли мактабнинг яна бир ўқитувчиси.

Эркак нима мақсадда бу қотилликка қўл ургани маълум эмас.

Қарши шаҳар милицияси 4-сонли мактабда қотилликни содир этган шахс воқеа жойидан қочгани ва уни қидириш ишлари олиб борилаётганини билдирган эди.

Милицияга кўра, ҳозир ўз рафиқасини бўғизлаганликда гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Прокуратура жиноят кодексининг қотиллик банди бўйича жиноят иши очган.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, эркак рафиқаси билан маиший келишмовчилик оқибатида қотилликка қўл урган бўлиши мумкин, деган фараз ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG