Линклар

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага қилаётган давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар ўтказилади.

Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев билан 5 апрель куни музокаралар ўтказади.

Чоршанба куни Россия президентининг Ўзбекистон делегацияси шарафига тушлик зиëфат бериши ҳам режаланган.

Давлат ташрифи давомида қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига оид 50дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг билдиришича, президент сафари давомида имзоланадиган шартномаларнинг умумий қиймати 16 миллиард долларни ташкил этади.

Мирзиёев Москвага давлат ташрифини 4 апрель куни бошлади. Уни “Внуково-2” аэропортида Россия ҳукумати аъзолари кутиб олгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG