Линклар

Шимолий Корея баллистик ракета синовини ўтказди


Шимолий Корея телевиденияси баллистик ракета синовини нам ойиш этмоқда.

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари Шимолий Корея Япон денгизида баллистик ракета синовини ўткизгани тўғрисида маълум қилди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг 5 апрелда билдиришича, Шимолий Корея ракетани Синпо минтақсаидан туриб Япон денгизига учирган.

АҚШ ҳарбийлари, дастлабки текширув натижаларига кўра, бу KN-15 русумидаги ўртача масофага учадиган баллистик ракета бўлганини билдирди.

Шимолий Корея томонидан баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва бошқа кўплаб давлатлар норозилигига сабаб бўлмоқда. Шимолий Кореянинг ракета синовлари унинг энг яқин иттифоқчиси бўлган Хитойни ҳам ташвишга солмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойни Шимолий Кореяга ракета лойиҳаларини тўхтатиши учун таъсир кўрсатишга чақирди.

Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюсиясини бузган ҳолда бир неча йилдан бери ракета синовларини ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG