Линклар

Ўзбекистонлик уруш ветеранлари 2 миллион сўмдан совға олишади


1941−1945 йиллардаги урушда қатнашган ўзбекистонлик фахрийлари бу йил 2 миллион сўмдан совға олишади.

Ўзбекистон президети Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармонни имзолаган.

Ўтган йили ўзбекистонлик фахрийлар 800 минг сўмдан пул олишганди.

Ҳозирги кунда ўзбекистонлик уруш фахрийларидан икки мингдан зиёди ҳаёт. Уларнинг сони йилдан-йилга камайиб бормоқда.

“Нуроний” жамғармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳозир 2300дан кўпроқ уруш фахрийси қолган.

Кўпчилик уруш қатнашчиларининг ёши тўқсондан ошган. Сўнгги ўн йил ичида уларни сони тўрт баравар камайгани айтилади.

Бундан ўн йил аввал Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ уруш фахрийси бўлган.

XS
SM
MD
LG