Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:17

Сурияда "кимёвий ҳужум"да ҳалок бўлганлар сони 70дан ошди


Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида эхтимолий кимёвий ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 кишини ташкил этмоқда.

Бу ҳақда хабар берган Сурия инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш гуруҳига кўра, ҳалок бўлганларнинг ярми аёл ва ёш болалардир.

Маҳаллий шифокорлар асабни фалаж қилувчи газ қўлланилганини таҳмин қилишмоқда.

Сурияда Башар Ассад режимини дастаклаётган Россия 4 апрель куни Хон-Шайхун шарқидаги заҳарли моддага тўла снарядлар омборхонасига ҳаво ҳужуми уюштирилгани билдирди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков, омборхонадаги снарядлар террорчи гуруҳлар тарафидан тайёрланган ва Ироқ ҳамда Сурияга етказиб берилган.

Қўшма Штатлар кимёвий ҳужум учун Башар Ассад жавобгар эканини билдирди.

"Ўз халқига ҳужум қилиш учун кимёвий қуролдан фойдаланганлар инсонийликув зид ҳаракат қилган бўлади ва жавоб бериши керак", — деган АКШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон.

Сурия армияси Идлиб вилоятида кимё қуролини қўллаганини рад этган эди.

Ушбу кимёвий хуруж оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG