Линклар

Россияга давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди. ЎзА хабарига кўра, Медведев Россия Ўзбекистонни энг ишончли ҳамкорларидан бири деб билишини айтган.

Мирзиёев эса Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеа муносабати билан чуқур ҳамдардлигини билдирган.

- Терроризм чегара билмайдиган хавфдир, шу боис унга қарши кучларни бирлаштирган ҳолда курашиш лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Гарчи Шавкат Мирзиёев Москвага давлат ташрифи билан борган эса-да, у аэропортда дипломатия протоколига номувофиқ тарзда кутиб олинган.

Жаноб Мирзиёевни самолёт трапи олдида Россия Иқтисодиёт вазири Максим Орешкин кутиб олган.

XS
SM
MD
LG