Линклар

Одилжон Тожиев "Камолот" ҳаракати раислигига сайланди


"Камолот" ҳаракатига аъзо ёшлар ўтказган тадбир пайтида олинган сурат.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати расмий сайтида 5 апрель куни маълум қилинишича, Одилжон Тожиев ҳаракат марказий кенгаши раиси этиб сайланди.

1984 йилда туғилган Одилжон Тожиев 2006 йилда Тошкент Ислом университетини битирган, ҳуқуқшунос мутахасислигига эга.

У 2014−2015 йилларда ҳаракатнинг Тошкент вилояти кенгашига раҳбарлик қилган. 2015 йилда эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

"Камолот"нинг аввалги етакчиси Баҳодир Ғаниев январда президент девонининг ёшлар масалалари бўйича сектори раҳбари этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG