Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:39

АҚШ Москвани Суриядаги кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича мажбуриятини бажаришга чақирди


Шифокор Хон-Шайхун шаҳридаги кимёвий ҳужумда тирик қолган болага ёрдам кўрсатмоқда.

АҚШ вице президенти Майк Пенс Хон-Шайхун шаҳридаги кимёвий ҳужум Сурия ҳукумат кучлари томонидан амалга оширилгани “шубҳа туғдирмаётгани”ни билдирди ҳамда Москвани Сурияда кимёвий қуролларни йўқ қилишда кўмак кўрсатиш бўйича олган мажбуриятларини бажаришга чақирди.

5 апрель куни Fox News каналига интервью берган Пенс кимёвий ҳужум пайтида камида 80 одам, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлгани тўғрисида маълумот олинганини айтди.

Аввалроқ президент Дональд Трамп Сурияда уюштирилаётган кимёвий ҳужумларни қоралар экан:

-Ассаднинг бу ўта ёвуз ҳаракатларига тоқат қилиб бўлмайди, - деб билдирган эди.

Аввалроқ 4 апрель куни Идлиб шаҳрига уюштирилгани тахмин этилаëтган кимëвий ҳужум оқибатида камида 60 киши ўлгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG