Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:26

Тиллерсон Россияни Ассад режими билан муносабатини қайта кўриб чиқишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Кремлни Идлибдаги тинч аҳолига нисбатан кимëвий қурол қўллаганликда айбланаëтган Сурия президенти Башар ал-Ассад режими билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга чақирди:

- Бу даҳшатли ҳужум учун Башар ал-Ассад етакчилик қилаëтган Сурия режими масъул эканига шубҳамиз йўқ. Фикримизча¸ россияликлар Ассад режимини бундан кейин ҳам қувватлашни давом эттириш масаласини жиддий ўйлаб кўришлари керак¸ деди АҚШ Давлат котиби.

Жангарилар назоратида қолаëтган Идлиб шаҳрига 4 апрель куни уюштирилган кимëвий ҳужум оқибатида ўлганлар сони 70 га етди ва бу ҳужум халқаро майдонда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Қўшни Туркия ҳукумати бу ҳужум қурбонлари жасадидан олинган анализлар кимëвий қурол қўлланилганини тасдиқлашини билдирди.

АҚШ Давлат котибининг 12 апрель куни Москвага сафар қилиши белгиланган. Бу юқори даражали Трамп маъмурияти расмийсининг Россияга қилаëтган илк сафари бўлади.

XS
SM
MD
LG