Линклар

Бугун Тошкентда МДҲ Tашқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтади


МДҲ логотипи.

Бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан президент Мирзиёев кенгаш ишида иштирок этиш учун келган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедевни 6 апрель куни қабул қилди.

“Суҳбат чоғида МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантириш ва бутун минтақанинг транзит салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади ЎзА ахборотида.

Сергей Лебедев Ўзбекистон президентига самимий қабул, Тошкент шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Ўзбекистон фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.

XS
SM
MD
LG