Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:01

Мирзиёев Колумбия халқига ҳамдардлик билдирди


Колумбияда табиий офатда ҳалок бўлганлар сони 300 кишидан ошди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантос Калдеронга Путумаё вилоятида юз берган табиий офат оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг пайшанба куни хабар беришича, Мирзиёев ўз мактубида бутун Колумбия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Колумбияда сурункали ёғингарчиликлардан сўнг Мокоа, Сангояко ва Мулатом дарёлари ўзанидан тошиб,Мокоа шаҳрида сел юрган.

Сел оқибатида 6 апрель ҳолатига кўра вафот этганлар сони 300 нафардан ошди. Айрим шаҳарларда сув, электр энергияси ва газ таъминоти бузилган.

XS
SM
MD
LG