Линклар

Европарламент ЕИ ва Украина ўртасида визасиз режим тўғрисидаги қарорни қабул қилди


Европа Иттифоқи билан виза режими бекор этилганини байрам қилаётган украиналиклар.

Европа парламенти 6 апрель куни Европа Иттифоқи давлатлари ва Украина ўртасида виза режимини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Бу ҳақда гапирган Украина президенти Петро Порошенко:

-Европа парламентининг 521 аъзоси Украина билан виза режимини бекор қилиниши учун овоз берди, - деб билдирди.

Мазкур қарор Европа Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги визасиз режим шу йилнинг июнь ойида кучга кириши кутилмоқда.

Президент Порошенко украиналикларни бу воқеа билан қутлади:

-Мен бу иш амалга ошиши учун ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир одамга миннатдорчилик билдираман. Украина халқига менинг табрикларим! Украинани табриклайман!- деди Порашенко.

XS
SM
MD
LG