Линклар

АҚШ Сурияда кимёвий қурол қўлланишига жавобан Ассад армиясига ҳужум қилди


Жума куни эрта тонгда Қўшма Штатлар биринчи марта Сурия армиясининг Хомс вилоятидаги Шэйрат шаҳрида жойлашган ҳарбий базасига ҳужум қилди.

Суриянинг Идлиб вилоятида 86 одам ҳаётига зомин бўлган кимёвий қурол қўлланишига жавоб тариқасида ўтказилган мазкур ҳужумни амалга ошириш учун шахсан президент Дональд Трамп буйруқ берди.

АҚШ ҳукумати тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўлланилишида Сурия президенти Башар Ассадни айбламоқда.

7 апрель куни Трамп Сурия армияси базасига ҳужум қилиниш сабабларини шарҳлар экан:

“Сешанба куни Сурия диктатори Башар Ассад тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол билан даҳшатли ҳужум қилди. Асабларни ишдан чиқарувчи қуролни қўллаб, Ассад ҳимоясиз эркаклар, аёллар ва болаларнинг умрига зомин бўлмоқда. Кўпчилик учун бу жуда секин ва даҳшатли ўлим бўлди. Ҳаттоки, маъсум болалар ҳам бу варварларча ҳужумнинг қурбонига айланди. Худонинг бирон бандаси бундай ёвуз тарзда азобланмаслиги шарт”, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG