Линклар

Россия АҚШ билан Сурия осмонида ҳамкорлигини вақтинча тўхтатди


Жума куни эрта тонгда Қўшма Штатлар биринчи марта Сурия армияси ҳарбий базасига ўнлаб қанотли ракеталар билан ҳужум қилди.

Россия Сурияда амалга оширилаётган ҳарбий амалиётлар чоғида авиапарвозлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан АҚШ билан эришилган келишувдан чиқиб туриши тўғрисида баёнот берди.

Россия ташқи ишлар вазирилиги тарқатган баёнотда айтилишича, бу амал Идлиб вилоятида амалга оширилган кимёвий ҳужумга жавобан АҚШнинг Суриядаги ҳаво базасига зарба беришига жавобдир.

Россия ташқи ишлар вазирилигига кўра, амалга оширилган ҳаво зарбасига “олдиндан тайёргарлик кўрилган” ва Идлибдаги воқеа баҳона бўлди, холос.

Жума куни эрта тонгда Қўшма Штатлар биринчи марта Сурия армияси ҳарбий базасига ўнлаб қанотли ракеталар билан ҳужум қилди.

Суриянинг Идлиб вилоятида 86 одам ҳаётига зомин бўлган кимёвий қурол қўлланишига жавоб тариқасида ўтказилган мазкур ҳужумни амалга ошириш учун шахсан президент Дональд Трамп буйруқ берди.

АҚШ ҳукумати тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўлланилишида Сурия президенти Башар Ассадни айбламоқда.

XS
SM
MD
LG