Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:39

Тиллерсон: Сурияга зарба – Асаднинг кимёвий ҳужумига мос жавоб


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Американинг Сурияга берган зарбасини 4 апрель куни Башар Асад тузуми ўз фуқароларига нисбатан кимёвий қурол қўллаганига “мос” жавоб деб айтди. АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчилари Сурияга берилган зарбани қўллаб-қувватлашди.

Тиллерсон таъкидлаб ўтганидек, Дамашқ оммавий қирғин қуролини биринча марта қўллаётгани йўқ ва бу тинч аҳоли орасида, жумладан аёллар ва болалар орасида қурбонларга олиб келган. Бундай зарбалар Сурия ҳукумати қўшинлари томонидан 25 ва 30 март кунлари Ҳама вилоятида амалга оширилган.

Тиллерсон Россия Сурияда кимёвий қуроллар сақланадиган жойларни аниқлаш, уларни қўриқлаш ва кейинчалик йўқ қилишни таъминлаш бўйича 2013 йилдаги битимда келишилган мажбуриятларини бажара олмаганини эслатиб ўтди. Шунинг учун айб Сурияда хавфли қурол қўлланмаслигининг кафили бўлган Москванинг зиммасига ҳам тушади.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Жефф Дэвис хабарига қараганда, зарба Хамс вилоятидаги Шайрат аэродромига берилган. Умумий ҳисобда 59 та ракета самолётларни, самолётлар учун юқори даражада ҳимояланган бекиниш жойларини, нефть маҳсулотлари ва моддий-техник воситалар омборларини, ўқ-дорилар жойлаштирилган бункерларни, ҳаво ҳужумига қарши тизимларни ва радиолокация қурилмаларини йўқ қилган.

“Бу зарба Асаднинг ёвуз хатти-ҳаракатига қарши мос жавоб ҳисобланади. Шайрат аэродроми кимёвий қурол сақлаш учун ва Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг базаси сифатида фойдаланилган. АҚШ разведка ҳамжамиятининг тахминига кўра, Шайратда жойлашган самолётлар 4 апрель кунги кимёвий ҳужумни амалга оширган. АҚШнинг зарбаси режим томонидан кимёвий қуролни ишлатишга уринишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.”

XS
SM
MD
LG