Линклар

Қирғизистонда Апрель инқилобининг 7 йиллиги нишонланмоқда


Президент Атамбаев ва ҳукумат аъзолари Апрель инқилоби қурбонлари ҳақига дуо қилди. 2017, 7 апрелью

Бугун, 7 апрель куни, Қирғизистонда ҚР иккинчи президенти Қурманбек Бакиев ва унинг қариндошлари ҳамда унга яқин мулозимларнинг мамлакатдан қочиб кетишига сабаб бўлган Апрель инқилобининг 7 йиллигини нишонлашяпти.

2010 йил шу кунда мухолифатнинг Оқ Уй олдидаги намойишида отилган ўқлардан 86 одам ҳалок бўлган, 100дан зиёд одамлар яраланган эди.

Бугун президент Алмазбек Атамбоев, Бош вазир Сооронбай Жээнбеков, парламент раиси Чинибай Турсунбеков, парламент депутатлари ва ҳукумат аъзолари "Ата-Бейит" ёдгорлик мажмуасидаги хотира тадбирларида иштирок этишяпти. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг қариндошлари билан бирга улар 7 апрель қаҳрамонлари ёдгорлигига гуллар қўйиб, Қуръон тиловат қилишади.

Сўнгра "Ала-Тоо" майдонидаги 7 апрель қаҳрамонлари пойига ҳам гуллар қўйилади. Куннинг иккинчи ярмида марказий майдонда театрлаштирилган томоша бошланади, ундан кейин эса байрам концерти бўлади. Тантаналар кечқурун мушакбозлик билан тугайди.

<угунги тадбирлар мамлакатнинг жанубий пойтахтида, вилоят ва туман марказларида ҳам ўтказилади. 7 апрель Қирғизистонда расман дам олиш куни, деб эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG