Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:27

Матбуот шарҳи: Жиззахда ўғил ўз отасини болта билан чопиб ўлдирди


Жиззахлик йигит маст ҳолда отасини ўлдирди

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Янгидала қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган Ўткир Кунаров отаси Анвар Халиловнинг жонига қасд қилди (“Ҳуқуқ”, 6 апрель). Қайд этилишича, Ўткир Кунаров отаси билан кўп бора гап талашиб юрган. Ўртада гап қочган ана шундай кунларнинг бирида маст ҳолдаги ўғил уйқудаги отани болта билан чопиб ўлдирган. “Кейин эса оғайнисиникига тўйга кетди. У ерда спиртли ичимлик ичди. Отасини ўлдириб қўйганини эса эртаси куни эрталаб аммасининг чинқириғидан билди. Аммаси уйга кирганда отаси қонга беланиб ётарди” деб ёзади Жиззах вилоят прокуратураси катта терговчиси Баҳодир Шеранов. Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди падаркуш ўғилга 17 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.

Мутахассис: 32 миллион нуфусли Ўзбекистонда йилига атиги 2-3 миллион ўқишли адабиёт чоп этилмоқда

Ўзбекистонда фаолият юритаётган 120 дан ортиқ нашриёт ҳар йили ўртача 40 миллион нусхада китоб чиқаради, аммо улардан атиги 2-3 миллиони ўқиса бўладиган адабиётлардир (“XXI аср”, 2017 йил 13-сон). “Лекин уларнинг катта қисмини мактаб, коллеж-лицей, олий ўқув юртлари дарслик ва қўлланмалари, ёш илмий тадқиқотчиларнинг турли савиядаги монографиялари, Зулфиячи бўламан деб ота-онаси етаклаб юрган 8-синф қизларининг пиёз пўстидек келадиган китобчалари, 1000 хил олди-қочди брошюралар, “оилавий альбом”лар ташкил этади. Шундан келиб чиқсак, 2-3 миллион нусха атрофида ўқиса бўладиган адабиётлар қолади. Бу энди 32 миллиондан ошиқ халқ учун озми ё кўпми – ўзингиз хулоса чиқараверинг” дейди ношир Аҳрор Аҳмедов. Мақолада китобхонлик муаммоларига эътибор қаратилиб, хусусий китоб савдоси билан шуғулланаётганларга (“Ахир улар ароқ ёки сигарет сотмайди-ку!”) кўпроқ имтиёзлар бериш таклиф этилган.

Кореяда қотиллик содир этган ўзбекистонликлар 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жанубий Кореянинг Йео-жу шаҳарчасида қотилликка қўл урган икки ўзбекистонлик 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. “Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, исми ошкор этилмаган икки йигит бир неча йил давомида Йео-жу шаҳридаги қўзиқорин етиштирадиган фермада ишлаб келган. Катта даромад топиш мақсадида жиноят йўлига кирган икки йигит ферма хўжайини – 60 ёшлардаги касалманд қариянинг қўл-оёғини боғлаб қийноққа солишган. Қария ҳисобида 59 миллион вон маблағи бор пластик картасини йигитларга берган. Шундан кейин муроди ҳосил бўлган икки йигит қарияни бўғиб ўлдирган ва фермадан олисроққа кўмиб юборган. Самарқандлик икки йигит турли йўллар билан пластик картадаги пулни нақдлаштириб, зудлик билан Ўзбекистонга қочган. Қайд этилишича, Корея ҳуқуқ идоралари гувомланувчиларга нисбатан қидирув эълон қилган ва улар Самарқанд шаҳрида қўлга олинган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Матбуот: Ҳуқуқ-тартибот ва банк тизимида журналистларни хушламаслик кайфияти кучли

Ўзбекистонда журналистларни ёқтирмаслик муҳити пайдо бўлгани хавотирлидир (“Жамият”, 31 март). Қайд этилишича, журналистлар давлат ҳокимияти органлари билан халқ ўртасидаги мустаҳкам кўприк эди. Аммо айрим раҳбарларнинг оёғи ердан узилиб, ҳаволангач ана шу кўприк қулаб тушди. Давлатнинг катта-кичик мансабдорлари оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувдан ўзини олиб қочиши кўп учрайди. “Одатда, қаерда камчилик ва нуқсон кўп бўлса, ўша ерда журналистларни хушламаслик кайфияти қарор топади. Бундай ҳол айниқса ҳуқуқ-тартибот органлари ва банк тизимида кенг илдиз отган” деб ёзади “Жамият” газетаси.

XS
SM
MD
LG