Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:00

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Азим Аҳмадхўжаевни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда «Газета.uz" Марказий банкдаги манбасига таяниб хабар қилди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Президентнинг 31 мартдаги фармони билан ташкил этилган эди. Мазкур ваколатли давлат органи ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга жавобгар ҳисобланади.

Азим Аҳмадхўжаев (1979 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). Ўтган йилнинг майидан «Асака» банки бошқаруви раиси ҳисобланади. Бунга қадар — 2011 йил майдан — Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ — 2009 йил январдан — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки NBU Invest Group бошқаруви раиси бўлган. Ўтган йиллар давомида Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондида фаолият кўрсатган.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни имзолаган фармонга мувофиқ Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тугатилиб, унинг ўрнига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG