Линклар

Тиллерсон Россиянинг ғазабноқ муносабатидан таажжубланганини айтди


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон АҚШнинг Сурияга ракета зарбаларига Россиянинг ғазабноқ муносабатидан таажжубда экани, лекин бундан ажабланмаганини айтди.

Москва АҚШнинг Сурияга ракета ҳужумларини “тажовуз” ва “халқаро ҳуқуқнинг бузилиши” деб атаган.

Жаноб Тиллерсон Москванинг бундай баёнотидан таажжубланганини айтди.

- Бу уларнинг Суриядаги ўз халқига дахшатли мусибат солаётган режимни қўллаб-қувватлашини нимаён этади, - деди Тиллерсон.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон келаси ҳафта АҚШ дипломатияси раҳбари лавозимида илк бор Москвага сафар қилади.

АҚШ кимёвий ҳужумга жавоб сифатида Сурия ҳаво базасини 7 апрелга ўтар кечаси ракеталар билан бомбалади.

"Томагавк" русумли 59 қанотли ракета Американинг Ўрта ер денгизидаги ҳарбий кемаларидан учирилган.

АҚШ президенти Доналд Тармп ракеталар Хомс шаҳридаги Шайрат ҳаво базасини нишонга олганини билдирган.

XS
SM
MD
LG