Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:55

"Қирол Кубоги"да ўзбек боксчилари бир олтин, бир кумуш медални қўлга киритди


Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича "Қирол Кубоги" мусобақасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов олтин, Элнур Абдураимов эса кумуш медални қўлга киритди.

75кг.гача вазнда Исроил Мадримов финалда кубалик Ослей Иглесиас Эстрадани мағлубиятга учратди.

7 нафар боксчи билан иштирок этган Ўзбекистон жамоасининг тўрт нафари — Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов финалга қадар етиб келишганди.

Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов мураббийларнинг қарорига кўра, финал жангида рингга чиқмаслиги хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG