Линклар

Швед полицияси терактда гумонланаётган шахс ўзбекистонлик эканини тасдиқлади


Швед полицияси 7 апрель куни Стокхольмдаги терактда гумонланиб қўлга олинган шахс ўзбекистонлик эканини тасдиқлади.

Полиция одамлар устига ҳайдалган юк машинани бошқарган ҳайдовчини ушлаганига ишонмоқда.

Лекин, ўзбекистонлик қачондан буён ва қандай мақомда Швецияда яшаётгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Яна бир гумонланувчи Стокхольм шаҳрининг шимоли-ғарбида қўлга олинган ва биринчи қўлга олинган шахс билан алоқаси бўлган.

7 апрель куни Швеция пойтахтида номаълум шахс юк машинасини одамлар устига ҳайдаши оқибатида 4 одам нобуд бўлди, 10 одам жароҳатланди.

XS
SM
MD
LG