Линклар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Стокҳолмда амалга оширилган террорчилик ҳаракати муносабати билан Швеция қироли Карл XVI Густавга ҳамдарлик изҳор қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати: "Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила-аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайишини тилади", деб хабар қилди.

Мирзиёев ҳамдардлик билдирган ушбу террорчилик актини ўзбекистонлик шахс содир этгани гумон қилинмоқда.

Швед полицияга кўра, Стокхольм шаҳрида 7 апрель куни одамлар устига юк машинаси ҳайдалгани ортидан икки киши кўлга олинган ва булардан бири тўрт фарзанднинг отаси бўлган 39 ёшли ўзбекистонликдир.

7 апрель кунги ҳодисада 4 одам нобуд бўлди, 10 одам жароҳатланди. Швед полцияси ҳодисани теракт сифатида тергов қилмоқда. Қўлга олинган шахсларнинг исми ҳануз очиқланмади.

XS
SM
MD
LG