Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" 11 апрелда Душанбега учишни режаламоқда


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий ширкати Ташкент-Душанбе-Ташкент йўналишидаги илк рейсни 11 апрелга белгилади.

Компания бу йўналишдаги рейсни ҳар ҳафтанинг сейшанба-шанба кунлари А320 русумидаги лайнерларда амалга оширишни мўлжалламоқда.

Бу Тошкент ва Душанбе ўртасида авиқатновни амалга оширишга учинчи бор қилинадиган уринишдир.

Бунга қадар 4 апрель кунга белгиланган рейс етарли даражада йўловчи йиғилмагани учун қолдирилди.

Ундан аввал 23 февраль кунига белгиланган ҳаво парвози Тожикистон томони етарли даражада ҳужжат тақдим қилмагани сабаби билан бекор қилинди.

Икки давлат ўртасидаги илк техник авиақатнов шу йил 10 февраль куни Тожикистоннинг "Сомон Эйр" ҳаво компанияси томонидан муваффақиятли амалга оширилган.

Тошкент-Душанбе ҳаво қатнови 1992 йилда Тожикистондаги фуқаролик уруши боис тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG