Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:52

Мисрдаги насроний-коптларга қарашли иккита черковда портлаш содир бўлди, жами 36 киши қурбон бўлди.

Бу портлашлар насронийларнинг муқаддаc Пасха байрами муносабати билан ўтказилаётган якшанба ибодати пайтида содир бўлди.

Миср Cоғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 9 апрель куни Искандариядаги черковда бўлган бир портлашда 11 киши ўлган, 35 киши жароҳатланган.

Шу куни яна бир портлаш Танта шаҳридаги насроний-коптлар черковида содир бўлди, унда камида 25 киши қурбон бўлди, яна 60 нафари жароҳатланди.

Портлаш учун масъулиятни "Ислом давлати" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

Коптлар Мисрдаги православ насронийлардир. Миср аҳолисининг қарийб 10 фоизини ташкил қилувчи бу жамоа муттуасил равишда экстремист гуруҳлар нишонида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG