Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:10

Мисрда черковдаги портлашлар ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди


Танта шаҳридаги черковда содир этилган портлашдан сўнг олинган сурат.
Танта шаҳридаги черковда содир этилган портлашдан сўнг олинган сурат.

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал Сиси Искандария ва Танта шаҳарларидаги черковларга террор ҳужуми уюштирилгани ортидан 9 апрель куни мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Миср ҳукумати расмий вакили Ашраф Султон 9 апрель куни Савва радиосига берган изоҳида фавқулодда ҳолат жорий этилишидан мақсад террорчиликка қарши самарали кураш олиб бориш эканини билдирди.

-Террорчилик ҳаракатлари бизнинг бу ҳолатга қарши қатъий кураш олиб боришимизга ҳалақит бера олмайди. Террорчиликка қарши мусулмон ва христиан мисрликларнинг ягона миллий позициясини ҳеч нарса ўзгартира олмайди, -деб айтди расмий.

Мисрдаги насроний-коптларга қарашли Исакндария ва Танта шаҳарларидаги иккита черковда Пасха байрами муносабати билан ўтказилаётган якшанба ибодати пайтида содир этилган портлашда 44 одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.

Портлаш учун масъулиятни "Ислом давлати" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG