Линклар

АҚШ дипломати Сурияда ҳукуматни алмаштириш устивор йўналиш эканини айтди


Қўшма Штатларнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳейли.

Сурияда президент Башар Ассад ҳукуматини алмаштириш АҚШ ташқи сиёсатидаги устивор йўналишлардан биридир. Бу ҳақда якшанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатларнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳейли маълум қилди.

Унга кўра, “Ислом давлати” гуруҳига қарши кураш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

"Бироқ Башар Ассад ҳокимиятда қолар экан Сурияда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш имкониятлари мавжуд эмас", деди дипломат

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ биринчи марта Сурия армияси ҳарбий базасига ўнлаб қанотли ракетлар билан ҳужум қилди. Суриянинг Идлиб вилоятида 86 одам ҳаётига зомин бўлган кимёвий қурол қўлланишига жавоб тариқасида ўтказилган мазкур ҳужумни амалга ошириш учун шахсан президент Дональд Трамп буйруқ берди.

АҚШнинг бу ҳужуми Башар Ассад режимининг энг яқин иттифоқчилари Россия ва Эрон томонидан кескин танқид қилинди.

XS
SM
MD
LG