Линклар

Ўзбекистоннинг Франциядаги собиқ элчиси туризм қўмитаси раиси ўринбосарлигига тайинланди


Самарқанддаги хорижлик туристлар.

Ўзбекистоннинг Франция, Италия ва Португалиядаги собиқ элчиси Равшан Усмонов Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда шанба куни Podrobno.uz нашри хабар берди. Нашрнинг билдиришича, аввал Усмонов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва НАТО билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Равшан Усмонов Британиядаги Бирмингем университети, Тошкент давлат юридика университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетларини битирган.

XS
SM
MD
LG