Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:25

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш режалаштирилмоқда


Ўзбекистонда кузга қадар «Тиббий суғурта тўғрисида"ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори шу ҳақда сўз бориши тўғрисида газета.уз сайти хабар қилди.

Қонунда ҳар бир фуқаронинг тиббий суғурта тизимига қамраб олиниши, бунда умумийлик ва мажбурийликни кўзда тутилиши режалаштирилган.

Унда ҳар бир фуқаронинг тиббий ва профилактик хизматлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши, шунингдек суғурта полисига мос раившда юқори сифатли тиббий хизматлар тақдим этилиши кафолатлари белгиланади.

Мажбурий ва кўнгилли тиббий суғурта тизимида иштирок этувчи фуқаролар учун рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар ишлаб чиқилиши зарур.

Шунингдек қонунда кўнгилли ва мажбурий тиббий суғуртанинг қонуний асослари, тиббий ва профилактик хизматлар учун тарифларни бошқариш масалалари, суғурта мажбуриятлари, суғурта бадаллари ва суғурта тўловлари ҳажмларини бошқариш механизмлари ҳам белгилаб қўйилиши лозим.

Тиббий суғурта маблағларини бошқариш учун Мажбурий суғурта жамғармаси ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG