Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:56

Актриса онасини пичоқлаб ўлдирган ўғил 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди


Aleksandra Zavyalova

Санкт-Петербург шаҳар суди 10 апрел куни таниқли рус совет актрисаси Александра Завьялованинг ўғлини онасининг ўлимида айбдор, деб топиб 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақдаги хабарларга кўра, Петр Завьялов 2016 йилнинг февралида 79 ёшдаги онасини пичоқлаб ўлдирган.

Александра Завьялова 1970- йилларда “Соялар чошгоҳда йўқолади” телесериалида бош ролни ижро этиб, машҳур бўлган эди.

Сўнгги бор Завьялова 1992 йили Беларус киностудиясида суратга олинган фильмда бош ролни ижро этган эди.

XS
SM
MD
LG