Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:46

Пулитцер мукофоти лауреатлари эълон қилинди


Пулитцерга бағишланган тарихий почта маркаси.

Нью –Йоркдаги Колумбия университетида Пулитцер мукофотига сазовор бўлган журналистлар номи эълон қилинди.

The New York Daily News ва ProPublica газеталари кам таъминланган одамларнинг Нью-Йоркдаги давлат уйларидан кўчирилаётгани тўғрисидаги мақолалари учун “Жамиятга хизмат қилаётгани учун” тоифасида мукофотланди.

Charleston Gazette-Mail журналистлари эса наркотиклар контрабандасини фош этувчи мақолалар учун “Энг яхши журналистик текширув” тоифасида тақдирланди.

“Халқаро репортаж” тоифасидаги мукофот президент Владимир Путиннинг бошқа мамлакатларда Россия таъсирини оширишга қаратилган ҳаракатлари тўғрисида мақола ёзган The New York Times газетасига берилди.

Пулитцер мукофоти адабиёт, журналистика ва театр соҳасида бериладиган дунёдаги нуфузли мукофотлардан ҳисобланади.

Мукофот АҚШ матбуот магнати Жозеф Пулитцер томонидан 1903 йилда таъсис этилган. Пулитцер 1911 йилда вафот этган.

2016 йилда россиялик фотосуратчи Сергей Пономарев ҳам Пулитцер мукофотига сазовор бўлган эди.

XS
SM
MD
LG