Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:59

G7 Москвага янги санкциялар жорий этиш масаласида якдил эмас


"Катта еттилик" анжумани Италияда ўтказилди.

"Катта еттилик" давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кремлга нисбатан янги санкцияларнинг жорий этилиши Сурия муаммосини ҳал этиш учун самарали восита бўла олиши тўғрисида ягона нуқтаи назарга эга эмас.

11 апрель куни Италиянинг Лукка шаҳрида ўтган "Катта еттилик" ташқи ишлар вазирлари маслаҳатлашувидан сўнг Италия ташқи ишлар вазири Анжелино Альфано мана шундай маълумот берди.

Альфано Москва билан мулоқотни давом эттирш ва шу йўл билан Кремлни Башар Ассадга таъсир кўрсатишга ундаш самаралироқ бўлади, деб ҳисоблашни билдирди.

Ташқи ишлар вазирлари маслаҳатлашувида қабул қилинган якуний ҳужжатда "Катта еттилик" давлатлари Россия билан Сурия муаммосини ҳал этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлиги айтилади. Айни пайтда ҳужжатда Россияга нисбатан санкциялар Кремлга босим кўрсатиш воситаларидан бири бўлиб қолавериши ҳам таъкидланади.

Россия президенти Владимир Путин эса 11 апрель куни Москвада Италия президенти Серхио Маттарелла билан учрашувдан сўнг ўтказилган брифингда Европа Иттифоқи билан муносабатлар тикланишидан умидвор эканини айтди:

-Биз Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо алоқаларининг тенглик ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида қайта тикланишини умумий манфаатимиз деб ҳисоблаймиз,- деди Путин.

XS
SM
MD
LG