Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:29

Дортмунд полицияси "Боруссия" жамоаси автобуси яқинида собир бўлган портлашни ҳужум деб атади


Германия полицияси Дортмунд шаҳрида "Боруссия" футбол жамоаси автобуси ёнида содир бўлган портлашни "атайлаб уюштирилган ҳужум" деб атади.

Полицияга кўра, 11 апрель куни жиддий портлатгичлар қўлланилган холда учта портлаш содир этилган.

Портлаш оқибатида “Боруссия” жамоасининг ҳимоячиси Марк Бартра яраланди. Жамоанинг бошқа ўйинчилари портлашдан жабр кўрмади.

Портлашни ким уюштиргани номаълум.

Терговчилар портлаш жойидан топилган хатни ўрганмоқда.

Хат муаллифи ёки муаллифлари портлашга масъул эканликларини ёзиб қолдиришган.

Полиция ҳозирча ҳодисанинг бошқа деталларини очиқламаяпти.

Германия прокуратураси барча фаразлар ўрганилаётгани, лекин ҳодисани террор амали дейиш учун маълумот йўқлигини айтишди.

11 апрель куни Чемпионлар лигаси чорак финалида Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси Франциянинг "Монако" клуби билан учрашиши керак эди.

Порталш сабаб ўйин 12 апрелга қолдирилди. Полиция Дортмунд ўйингоҳида хавфсизлик чораларини кучайтирди.

XS
SM
MD
LG