Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:20

Россия президенти Владимир Путин Москва ва Вашингтон ўртасида ўзаро ишонч Доналд Трамп АҚШ президенти курсисини эгаллаганидан буён пасайганини айтди.

Путин бу ҳақда "Мир" телеканалига берган суҳбатида таъкидлади.

Суҳбат АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар ўртасида Москвада ўтаётган музокаралар арафасида Кремль расмий сайтида ҳам эълон қилинди.

Телеканал мухбирининг "Трамп АҚШда президент бўлганидан буён Россия-АҚШ муносабатлари ёмонлашдими?", деган саволига жавоб берар экан Путин: "Амалий жиҳатдан, айниқса ҳарбий жиҳатдан муносабатлар яхшиланмади, аксинча пастга кетди, -деди.

Суҳбат чоғида Путин Сурия президенти Башар Ассад 4 апрель кунги кимёвий ҳужумга алоқадор экани борасидаги АҚШ айбловларини яна бир бор рад этди.

АҚШ ва Ғарб Сурия президенти Башар Ассадни ўз халқига нисбатан кимёвий қурол қўллаганликда айбламоқда, Суриянинг асосий иттифоқчиси бўлган Россия эса Ассад кимёвий қурол қўлламаганини исботлашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG