Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:24

Конституциявий суди раиси ўринбосари Бўритош Мустафоев тупроққа қўйилди


Бўритош Мустафоев. Gazeta.uz нашридан олинган сурат.

Ўзбекистон Конституциявий суди раиси ўринбосари Бўритош Мустафоев 13 апрель куни тушликдан кейин Тошкентдаги Чиғатой қабристонида тупрқоқа қўйилди.

Бўритош Мустафоев 12 апрелда Тошкентдаги Юрак хасталиклари клиникасида вафот этди.

Конституциявий суд матбуот хизматининг билдиришича, 68 ёшли Мустафоев 9 апрель куни Тошкентдаги Юрак хасталиклари клиникасига ётқизилган эди.

1949 йилда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган Бўритош Мустафоев 1971 йилдан 1998 йилгача прокуратура органларида ишлаб келган.

У 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси прокурори, 1993 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.

1998 йилдан бошлаб президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Адлия вазири ўринбосари, Конституциявий суд раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси, Олий суд раиси лавозимларида ишлади. У 2014 йилда Конституциявий суд раиси ўринбосари лавозимига сайланган эди.

Мустафоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, II даражали “Шон-шараф” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган. Олий малака даражали судья. I даражали Давлат адлия маслаҳатчиси.

XS
SM
MD
LG