Линклар

НАСА Ер сайёрасини бўлакларга бўлиб, одамларга "топширяпти"


Ернинг фазодан кўриниши

НАСА Ерни 64 минг бўлакка бўлиб, одамларга сайёранинг муайян бурчагига “эгалик қилиш” имконини бермоқда.

Мазкур кампания "Ер куни" билан боғлиқ тадбирларнинг биридир.

"Ер куни" ҳар йили ўтказиладиган халқаро тадбир бўлиб, ундан мақсад - одамлар орасида атроф-муҳитни сақлаш ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.

НАСАнинг янги кампанияси мажозий бўлса-да, сайёрамиз чиндан жиддий муаммоларга дуч келганига урғу беради.

Ерда юзага келган жиддий муаммолар қаторида ис газининг кўпайиб бораётгани, рифларнинг озайиб кетаётгани ва айрим биологик турларнинг йўқ бўлиш арафасида турганини айтиб ўтиш мумкин.

Кампанияда иштирок этиш учун қуйидаги манзилда исмингизни кўрсатишингиз лозим: https://climate.nasa.gov/adopt-the-planet/#/

Бунинг ортидан НАСА Ернинг 64 минг бўлагидан бирини паравариш қилишингиз учун сизга "топширади".

Рўйхатдан ўтганингиздан кейин сизга Ернинг уникал парчаси ва унга мос келувчи рақам берилади.

Бунинг ортидан парчангиздаги ҳарорат, ўсимликлар ва атмосфера ҳақида НАСА маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

Ташкилот 22 апрелга белгиланган Ер кунигача сайёрани тўлиқ бўлиштиришни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG