Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:14

Франция Ташқи ишлар вазири Тошкентга сафар қилади


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 14 апрель куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

"Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазирлигида ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган," - дея таъкидланади хабарда.

Жан-Марк Эронинг Тошкентга ташрифи унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комиловнинг Францияга расмий сафар қилишидан икки ҳафта ўтиб амалга оширилмоқда.

Францияга сафари доирасида Абдулазиз Комилов Жан Марк Эро, Франция тараққиёт агентлиги ҳамда Франция корхоналарининг “Медеф” ҳаракати раҳбарлари билан учрашган эди.

XS
SM
MD
LG