Линклар

Трамп: Россия ва АҚШ муносабатлари ҳар қачонгидан сустлашган


АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Россия билан “муросга қила олмаётгани” ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар “ҳар қачонгидан сустлашганини” билдирди.

Оқ Уй раҳбарининг бу баёноти 12 апрель куни АФШ Давлат Котиби Рекс Тиллерсон Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказаётган бир пайтда янгради.

12 апрель куни Москвада давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашди.

Учрашувдан сўнг Оқ уйда бу тўғрида баёнот берган Доналд Трамп “Учрашув кутилганидан ҳам яхши ўтди”, деб айтди.

"Ҳаммаси рисоладагидай бўлди. Балки кутганимиздагидан ҳам яхши ўтди”, - деди Трамп.

Ўз навбатида Оқ уй раҳбари Қўшма Штатлар ва Россия ўзаро келишмаётганини ҳам қўшимча қилди.

"Россия билан муносабатларга келсак ҳозир муносабатларимиз энг ёмон даврни бошдан кечирмоқда”, - деди Трамп.

Сўнгги пайтларда Москва Вашингтон кимёвий қурол қўллаганликда айблаётган Сурия президенти Башар Ассадни қўллаб-қувватлаши ортидан Россия ва АҚШ муносабатлари янада ёмонлашди.

АҚШ ва Ғарб Сурия президенти Башар Ассадни ўз халқига нисбатан кимёвий қурол қўллаганликда айбламоқда, Суриянинг асосий иттифоқчиси бўлган Россия эса Ассад кимёвий қурол қўлламаганини исботлашга уринмоқда.

Сурия ҳукумати 4 апрел куни исёнчиларнинг бошқаруви остидаги Хон-Шейхун шаҳрига кимёвий ҳужум уюштиргани ишонилади ва буни оқибатида саксондан зиёд одам қурбон бўлди.

Бунга жавобан АҚШ Сурия ҳукуматининг Шайратдаги ҳаво базасини "Томахавк" ракеталари билан ўққа тутди.

Ушбу ракета зарбаларидан сўнг Россиянинг Трамп маъмуриятига нисбатан мавқеи ўзгарди.

Россия президенти Владимир Путин 12 апрел куни "Мир" телеканалига берган суҳбатида Москва ва Вашингтон ўртасида ўзаро ишонч Доналд Трамп АҚШ президенти курсисини эгаллаганидан буён пасайганини айтди.

Телеканал мухбирининг "Трамп АҚШда президент бўлганидан буён Россия-АҚШ муносабатлари ёмонлашдими?", деган саволига жавоб берар экан Путин: "Амалий жиҳатдан, айниқса ҳарбий жиҳатдан муносабатлар яхшиланмади, аксинча пастга кетди, - деди.

12 апрел куни Кремль расмийлари билан учрашувдан сўнг матбоутга интервью берган АҚШ Давлат давлат котиби Рекс Тиллерсон “Жаҳоннинг етакчи ядровий давлатлари ўртасида бундай совуқ муносабатлар бўлиши мумкин эмас”, деб фикр билдирди.

Лекин, 12 апрел кунги музокаралар оратидан иккала давлатнинг Сурия борасидаги қарашлари ўзгармагани намаён бўлди.

Рекс Тиллерсон матбуот анжуманида "Башар Ассад кетиши керак!" деди.

Лавров эса бу масалани сурияликларни ўзлари ҳал этиши кераклигини айтди.

Вашингтонда сўзга чиққан АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияда фуқаролик урушини тўхтатиш, террорчиларни яксон этиб, қочоқларни ватанига қайтариш вақти келганини айтди.

Ўз чиқишида Трамп террорчиликка қарши курашда НАТОни мақтади, Суриядаги кимёвий ҳукужни қоралагани учун НАТО аъзоларига миннатдоричлик билдирди.

Трамп НАТО доирасида жипслик яна ҳам кучайиши тарафдори эканини айтди.

Бир неча ой аввал НАТОни эскирган ташкилот деган Трамп энди бу айтганларидан қайтганини ҳам таъкидлади.

XS
SM
MD
LG