Линклар

“Қўқон” эркин иқтисодий ҳудуди давлат рўйхатига олинди.


Қўқон шаҳри манзараси.

Қўқон шаҳрида11 апрель куни “Қўқон” эркин иқтисодий ҳудуди дирекцияси давлат рўйхатига олинди. Бу борада пайшанба куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълум қилди.

Президент Мирзиёев шу йилнинг 12 январида “Қўқон” иқтисодий ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Фармонга биноан “Қўқон” иқтисодий ҳукдудида солиқ, божхона ва валюта имтиёзлари амал қилади.

Ҳозирги кунгача 150 га яқин тадбиркорлик субъектларидан “Қўқон” эркин иқтисодий ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифлар келиб тушган.

XS
SM
MD
LG